«Пул муомаласи ва кредит» номли ўқув қўлланма чоп қилинди

«Пул муомаласи ва кредит» номли ўқув қўлланма чоп қилинди

 

«Банк ҳисоби ва аудит» кафедраси ўқитувчиси Умида Ғаниеванинг «Пул муомаласи ва кредит» номли ўқув қўлланмаси чоп қилинди.

Ўқув қўлланма Ўзбекистонда узлуксиз таълимнинг давлат таълим стандартлари қоидаларига мувофиқ  тайёрланган бўлиб,  таълимнинг «Ижтимоий фанлар, бизнес  ва  ҳуқуқ»  билим соҳаси бўйича  «Пул муомаласи ва кредит»  фанининг намунавий дастуридаги  бўлимларини  қамраб олган.
Ўқув қўлланмада пул муомаласи ва кредитнинг вужудга келиши, ривожланиши ва такомиллашув жараёнининг  назарий  жиҳатлари,  шунингдек, халқаро молиявий  ташкилотларнинг  ташкил  топиши,  вазифа ва мақсадлари  қисқа, аниқ  ва равон тилда баён қилинган.
Қўлланмада Ўзбекистон  пул ва банк тизимининг ташкил  этилиши  ва ўзига  хос  жиҳатлари,  шунингдек,  мамлакатимизнинг  халқаро  молиявий  институтлар  билан  амалга  оширилаётган  ўзаро  иқтисодий  ҳамкорлик  масалаларига  алоҳида  эътибор  берилган.

14:14 / 2023-12-26
Success helper
Success warning