“Солиқлар ва солиққа тортиш” номли электрон дарслик тайёрланди

“Солиқлар ва солиққа тортиш” номли электрон дарслик тайёрланди

 

Тошкент молия институти “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси профессори Қиёсов Шерзод Уралович ва доценти Базаров Фурқат Одилович томонидан “Солиқлар ва солиққа тортиш” фанидан тайёрланган дарслик олий таълим муассасаларининг барча бакалавриат таълим йўналишида таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган.

 

Мазкур электрон дарслик 15 та мавзуга ажратилган. Уларда, асосан “Солиқлар ва солиққа тортиш” фанига кириш, Ўзбекистон Республикасининг солиқ тизимига умумий тавсиф, фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқ, ижтимоий солиқ ва маҳаллий йиғимлар, электрон ҳисобот ва уни жўнатиш тартиби ўрганиб чиқилган.

Дарслик олий ўқув юртларининг “Солиқлар ва солиққа тортиш” талабаларига, илмий изланувчиларга ҳамда мазкур фанни ўқитадиган профессор-ўқитувчиларга мўлжалланган.

16:50 / 2024-01-12
Success helper
Success warning