Ҳурматли профессор-ўқитувчилар, қадрли ота-оналар ва талаба-ўқувчилар!

Ҳурматли профессор-ўқитувчилар, қадрли ота-оналар ва талаба-ўқувчилар!

Гидрометеорология хизмати маркази хабарига асосан 10 январдан бошлаб, ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши даврида аҳоли ўртасида, айниқса таълим ташкилотларида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишки таътил муддати 2023 йил 18 январга қадар узайтирилди. 


Дарс машғулотлари 18 январдан бошланади.


Бу даврда таълим ташкилотлари педагог ва бошқа ходимларга амалдаги иш ҳақи тўловлари сақланиб қолади.


Шунингдек, таътил кунлари талабалар учун илмий мақолалар тайёрлаш бўйича онлайн семинарлар, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилади.


Талаба-ўқувчиларнинг ўз таълим муассасаларига қайтишларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 2023 йилнинг 18 январига қадар узайтирилди.


Энг асосийси, 9 январгача харид қилинган авиа ва темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади.


Бундан ташқари, таътил узайтирилиши муносабати билан авиа ҳамда темир йўлларда қўшимча жой (рейс)лар ажратилади.


Ушбу даврда белгиланган дарс машғулотлари ўқув йили давомида тиғизлаштириб ўқитилади.


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


ТМИ ахборот хизмати

18:00 / 2023-01-05
Success helper
Success warning