“Иқтисодиётни рақамлаштириш ва молиявий хавфсизлигини таъминлаш шароитида бизнес жараёнларини трансформациялаш” мавзусида халкаро илмий-амалий анжумaн

“Иқтисодиётни рақамлаштириш ва молиявий хавфсизлигини таъминлаш шароитида бизнес жараёнларини трансформациялаш” мавзусида халкаро илмий-амалий анжумaн

 

Тошкент молия  институти ва Урал давлат иқтисодиёт университети томонидан “Иқтисодиётни рақамлаштириш ва молиявий хавфсизлигини таъминлаш шароитида бизнес жараёнларини трансформациялаш” мавзусида 2023 йил 28 февралда халкаро илмий-амалий анжуман ўтказилиши режалаштирилган.

 

Анжуман жараёнида муҳокама қилинадиган йўналишлар:
 

1-шўьба. Глобаллашув шароитида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш: муаммо ва ечимлар;           

2-шўьба. Банк-молия тизимида хавфсизликни таъминлаш ва ахборот муҳофазасини янада такомиллаштириш;
 

3-шўьба. Инновация ва иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида молиявий хавфсизликни таъминлаш масалалари;
 

4-шўьба. Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида аграр соҳада трансформация жараёнлари: глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш.

Анжуман ишида мамлакатнинг вазирлик ва идоралари, илмий-тадқиқот институтлари, Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари, мустақил изланувчилари ва турли соҳа мутахассислари иштирок этишлари мумкин. Анжуманда иштирок этиш учун мақола ва тезислар 2023 йилнинг 15 февралига қадар қуйида келтирилган почта орқали қабул қилинади.

 

Тақдим этилаётган анжуман материалларини расмийлаштириш тартиби.
 

Анжуман комиссиясига мақола ва тезислар қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этилиши лозим.

Мақола ва тезислар MS Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегль, сатрлар оралиғи 1,0 , саҳифалар чапдан, ўнгдан, юқоридан ва пастдан 2 см қолдирилган ҳолда, сарлавҳаси эса қуйидагича шакллантирилиши керак: биринчи қаторда, саҳифанинг ўртасида бош ва қалин харфлар билан тезиснинг номи, иккинчи қаторда муаллифнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, учинчи қаторда муаллифнинг иш жойи, лавозими, илмий даражаси ва унвони.
 

Тақдим этилаётган тезислар ҳажми 3 бетгача, мақола эса 5 бетгача бўлиши лозим. Анжуман материаллари ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади. Анжуманни ташкиллаштириш ва материаллар тўпламини нашр қилиш харажатлари учун тезис ва мақолаларнинг ҳар саҳифаси учун 30 минг сўм миқдордаги бадал белгиланган.

 

Ташкилий қўмита томонидан экспертизадан ўтган ва танлаб олинган тезис ҳамда мақолалар ЎзР ОАК журналларида ёки хорижий журналларда (Scopus ва Web of Science) чоп этишга тавсия этилади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Амир Темур шох кўчаси, 60-А уй.
 

Анжуман ўтказиш учун масъул: “Иқтисодий хавфсизлик” кафедраси.
 

Телефон рақам: +99897 462 25 84 (М.Умарова)
 

Е-mail: malika.umarova.2584@gmail.com

 

Ахборот хати

 

11:00 / 2023-01-13
Success helper
Success warning