“Финансы и риски” мавзусида очиқ дарс
2019 йил 25 апрел куни “Молия” кафедраси катта ўқитувчиси Ширин Амонуллаевна томонидан “Финансы и риски” мавзусида “Буҳгалтерия ҳисоби ва аудит” факултетининг ХБА-20 гуруҳида (304-ўқув аудиториясида) очиқ дарс соати ўтказилди.
Очиқ дарс давомида ўқитувчи молиявий рисклар тушунчаси ва моҳияти ҳақида маълумот берди ҳамда интерактив методлардан фойдаланган ҳолда молиявий рискларнинг асосий турлари кўриб чиқилди. Уларнинг ҳар бири мисоллар билан тушунтирилиб, минималлаштириш йўллари кўрсатиб ўтилди. Очиқ дарс давомида замонавий педагогик ва ахборот технологиялари қўлланилди. Дарс якунида ўқитувчи умумлаштирувчи хулосалар бериб, талабалар томонидан йўлланган саволларга жавоблар қайтарди.