“Молия ва кредит” фани бўйича талабалар олимпиадасининг институт босқичи бўлиб ўтди
2019 йил 19 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 5 апрелдаги 314-сонли буйруғи ҳамда институт ректорининг 2019 йил 11 апрелдаги 312-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент молия институти Молия факультетининг 315-аудиториясида институтнинг “Молия” кафедраси координаторлигида “Молия ва кредит” фани бўйича талабалар олимпиадасининг I босқичи бўлиб ўтди.
Фан олимпиадаси Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг 2015 йил 7 апрелдаги 123-сонли буйруғининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари республика фан олимпиадаси тўғрисидаги Низом” талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, “Молия” кафедраси мудири, иқтисод фанлари доктори, профессор Т.С. Маликов раислигида ташкил этилган комиссия ҳузурида ўтказилди.
Фан олимпиадасида 21 нафар талаба иштирок этди, уларнинг “Молия ва кредит” фани доирасидаги билимлари, мантиқий ва илмий фикрлаш даражаси, мушоҳада этиши, молия-кредит соҳасига оид масалалар, муаммоли вазиятлар ечимини аниқлашдаги билим ва маҳоратлари синовдан ўтказилди. Энг иқтидорли талабалар юқори ўринларга сазовор бўлдилар.