Аёл саломатлигининг нозик жиҳатлари.

Аёл саломатлигининг нозик жиҳатлари.

    2021 йил 3-4 февраль кунлари институт Хотин-қизлар кенгашининг ташаббуси билан Молия, Банк иши, Солиқлар ва суғурта иши, Иқтисодиёт факультетлари хотин-қизлар Кенгашлари билан ҳамкорликда “Аёл саломатлигининг нозик жиҳатлари: мутахассис билан суҳбат” деб номланган туркум давра суҳбатлари ўтказилди.

    Тадбирларда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Аёллар репродуктив тизими ўсмалари бўлими мутахассис-врачи Нодира Шомансурова, Тошкент шаҳар Аҳоли репродуктив саломатлик маркази мутахассислари: Марказ директори Дилором Вахидова, онкогинеколог Муяссар Орманханова, шифокор Камола Абдумуминова ўзларининг малакали ва мазмунли маърузалари билан иштирок этдилар.

    Ташкилотчилар мутахассис-шифокорларнинг маслаҳат ва тавсиялари талаба-қизлар учун ўз саломатликларига муносабатларини ўзгартиришга ва аёл саломатлигининг “нозик” жиҳатларига алоҳида эътибор беришларига хизмат қилади, деб ишонч билдирадилар.

 

19:17 / 2021-02-07
Success helper
Success warning