Техникумлар фаолиятини самарали юритишда ҳамкорлик алоқалари
Институт ректори Тўлқин Тешабаев Марғилон банк-молия техникумида педагог-ходимлар ва ўқувчи-ёшлар билан учрашув ўтказди. Учрашув ўқув жараёнини самарали ташкил этиш, ўқув-услубий таъминот билан боғлиқ мавжуд муаммолар ва уларни ечимларига қаратилди.
Бугунги кунда “Банк иши”, “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит”, “Молия”, “Солиқ ва солиққа тортиш”, “Маркетинг” йўналишлари бўйича давлат гранти ва тўлов контаркти асосида ўқишга жалб этилган ўқувчилар икки йиллик ўқув жараёнида иштирок этгач Тошкент молия институтининг 2-босқич талабалари сафига сухбат асосида қабул қилиниши белгиланган.