“Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз” шиори остидаги тарғибот тадбири

“Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз” шиори остидаги тарғибот тадбири

 22-октябрь куни сайилгоҳ кўчасида Тадбиркорлар ва  ишбилармонлар ҳаракати, Ўзбекистон либерал демократик партияси ва Юнусобод туман кенгашининг “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз” шиори остидаги тарғибот тадбири ўтказилди. Ушбу тарғибот дастурида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Юнусобод тумани кенгаши ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент молия институти Банк иши, Солиқлар ва суғурта, Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факультетларидан 200 нафар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоллари қатнашишди.

 

 Ушбу сайловолди акцияси партиянинг ғоя ва мақсадини аҳолига етказиш мақсадида ташкил етилди. Тарғибот акциясида йиғилганларга партиянинг бу йилги сайловолди дастуридаги асосий вазифалар ҳақида малумот берилди.

 

 Партия томонидан 2020-2025-йилларда Ўзбекистонда сервис иқтисодиётни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва мамлакатни дунёнинг сайёҳлик марказларидан бўлган 10 та давлат қаторига киритишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

 

 “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз” шиори остидаги тарғибот акцияси санъат номоёндаларининг чиқишлари билан давом етди.

 

 

12:40 / 2019-10-29
Success helper
Success warning