Илм аҳли “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” тарғибот тадбирларида

Илм аҳли “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” тарғибот тадбирларида

  Тошкент Молия институтининг бир қатор профессор-олимлари Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий, маданий тадбирларда иштирок этмоқдалар.

  Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликкаМаҳаллабай” етказиш тарғибот тадбирлари пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларида ҳамда Тошкент вилояти Оққўрғон туманининг Сувти, Тортувли, Бойгули, Хонабо, Х.Олимжон, Жағолбойли ва туманнинг бошқа Маҳалла фуқаролар еғинларида ўтказилмоқда.

  Жамоамиз аъзолари ўзларига бириктирилган маҳаллаларга ташрифлари давомида маҳалла раиси билан биргаликда маҳалладаги ижтимоий вазиятни, аҳоли сони, ижтимоий таркиби - аёллар, эркаклар, вояга етмаганлар, кам даромадли, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, нотинч оилалар, жиноят содир этган, диний экстремизм таъсиридаги оилалар ҳақида маълумотларга эга бўлиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш таклифлари билан масъуллар билан биргаликда фаолият олиб бормоқдалар.

  Тадбир ташкилотчилари ва мутасаддилари сифатида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш институти аъзолари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши фаоллари, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, эстрада хонандалари ҳамда театр актёрлари ҳам иштирок этмоқдалар.

 

11:20 / 2020-11-13
Success helper
Success warning