“Ёшлар ўртасида никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти” мавзусида 2-сонли талабалар ётоқхонасида давра суҳбати

“Ёшлар ўртасида никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти” мавзусида 2-сонли талабалар ётоқхонасида давра суҳбати

“Чет тиллари” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан 2019 йил 28 май куни 2-сонли талабалар ётоқхонасида Ёшлар ўртасида никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Суҳбат давомида кафедра ўқитувчилари Р.Азимбаева, М.Бозорова, Д.Нигматовалар оила-мукаддас гўша эканлиги, Ватан ичра мўьжаз ватан бўлиб, эркак ва аёлнинг бир бирига жуда юксак ишончи ва ҳурмати барқарор оилани мустаҳкам қўрғони эканлигини айтиб ўтдилар. Лекин баъзи оилалар келин тушираётганда ёки қиз узатаётганда йигит ёки қизнинг таг-туги, насл-насабию, саломатлиги, оила қуришга нечоғли тайёр эканлигига аҳамият қаратмай, сеп-сидирғаси, қуда бўлмишларнинг ҳашамдор ҳовлисию қўша-қўша машиналарига маҳлиё бўлишаётганлигига урғу бериб ўтдилар.

Тадбир сўнгида талабалар оила бобида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

 

17:46 / 2019-05-30
Success helper
Success warning