“Энг фаол битирувчи”га Ректор стипендияси

“Энг фаол битирувчи”га Ректор стипендияси

Бугун мамлакатимиздаги барча мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

 

Тошкент молия институти ректори Т.Тешабаев ва институт проректорлари, факултетлар деканлари ҳамда уларнинг муовинлари Юнусобод туманида жойлашган, институт тасарруфидаги 6 та мактаб тадбирларида бевосита иштирок этдилар.

 

Институт вакиллари битирувчиларга катта ҳаётга “Оқ йўл” тилаб, мактаб маъмуриятига эсдалик совғалари – комютер техникаларини топширдилар. Шунинг баробарида, янги 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб институт тасарруфидаги ҳар бир мактабнинг “Энг фаол битирувчи”сига Тошкент молия институти “Ректор стипендияси” таъсис этилиши белгилаб олинди.

 

Бу йил 500 мингга яқин ўқувчилар мактабни тамомлайдилар. Уларнинг кейинги қадамлари мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 137 та олий ўқув юртлари, 339 та касб-ҳунар мактаблари, 193 та коллеж ва 196 та техникумлар томон бўлади. Қувонарли жиҳати, бугунги кунга келиб ёшларимиз олий таълим муассасаларига ўқишга киришда фанлар блоки бир хил бўлган чекланмаган танловларда иштирок этиш имкониятига эгалар.

 

Тошкент молия институти жамоаси битирувчи ёшларни мактаб таълимини муваффақиятли тамомлаганликлари билан самимий муборакбод этиб, келгусида режалаштирган мақсадлари рўёбини тилайдилар!

 

 

11:43 / 2021-05-25
Success helper
Success warning