“Янги банк махсулотлари ва уларни етказиш каналлари”
«Банк иши» кафедраси томонидан банк тизимида кечаётган жараёнлар ҳақида маълумот бериш, соҳага оид амалий билимларини ошириш мақсадида соҳада ўз ўрнига эга, етакчи мутахассислар институтга таклиф этилади. 2021 йил 24 февраль куни Ўзсаноатқурилишбанки Бошқарув Раиси ўринбосари Улуғбек Таваккалов томонидан “Янги банк махсулотлари ва уларни етказиш каналлари” мавзусида мастер-класс ўтказилди. Маърузада банк тизимида юз бераётган жараёнлар, кредит карталарини муомалага чиқариш зарурати ва муддатлари, банклараро рақобатда инновацион ечимларнинг ўрни ва аҳамияти тўғрисида гапириб ўтилди. Талабалар ва профессор-ўқитувчилар қизиқарли маъруза тинглаб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.