Рақамли трансформатсия ва инноватсион технологиялар
29 октябрь куни Республика Олий бизнес ва менежмент мактабида "Рақамли трансформатсия ва инноватцион технологиялар" мавзусида конференция бўлиб ўтди.
Мазкур конференсияда Республика олий бизнес ва менежмент мактабининг кафедра мудири Д.Расулова таклифига кўра “Иқтисодиёт” факултетининг ИМ-10 гуруҳ талабалари мураббий У.Зайнутдинова билан биргаликда иштирок этдилар.
Конференсияда маърузалар икки йўналишда олиб борилди:
- ҳокимиятнинг рақамли ўзгариши: Буюк Британия тажрибасидан олинган сабоқлар;
- Ўзбекистонда электрон ҳукуматдан рақамли иқтисодиётгача: муаммолар ва имкониятлар.
Конференцияда Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари В.Пак, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тимоти Торлот ва Ўзбекистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастурининг самарали бошқарув, сиёсат ва коммуникацияларга кўмаклашиш кластери раҳбари К.Муҳамедхоновалар Ўзбекистонда ҳукуматнинг рақамли трансформацияси мавзусида чиқиш қилдилар.
Талабаларнинг фикрларига кўра конференциядаги маърузалар ва тренинглар мазмунли ва фойдали бўлди.
Talabalarning fikrlariga ko’ra konferensiyadagi ma'ruzalar va treninglar mazmunli va foydali bo'ldi.