9 май–“Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган байрам тадбири
Мамлакатимизда 9-май умумхалқ байрами – “Хотира ва қадрлаш куни” ни, Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчиси, фронт орти меҳнат фахрийлари ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида халок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотираси олдида ҳурмат бажо келтириш, юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш ҳамда бу муқаддас айёмни юксак савияда нишонлаш мақсадида, Тошкент молия институтида байрам тадбири ўтказилди. Ушбу тадбирда институт ректори Азизов Улуғбек Ўктамович барча еғилганларни келаётган айём билан қутлаб уларга эсталик совғаларини инъом этдилар. Тадбир дастурхонига мазали таом-ош тортиқ этилди.