Абдулла Қаҳҳор -етук сўз санъаткори

Абдулла Қаҳҳор -етук сўз санъаткори

2020 йил 17 сентябрь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудидаги Адиблар хиёбонида Ўзбекистон халқ ёзувчиси, бетакрор сўз устаси, мутафаккир, буюк шахс ва машҳур адиб Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 113 йиллиги муносабати билан “Етук сўз санъаткори” мавзусидаги хотира тадбири ўтказилди.

 

Хотира тадбирида Тошкент молия институти ректори в.в.б. Султонали Меҳмонов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари Муҳаммаджон Қуронов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт тарғибот ва тадбирларни уюштириш бўлими бошлиғи, шоира Фароғат Худойқулова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ҳулкар Ҳамроева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёри Меҳмонали Салимов ҳамда институти профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари иштирок этдилар.

 

Ташриф буюрган меҳмонлар Абдулла Қаҳҳорни ўзбек адабиёти жонкуяри, ёш қаламкашларнинг қаттиққўл, талабчан ва ғамхўр мураббийи, доно маслаҳатгўйи сифатида ҳамиша халқ билан ҳамнафас бўлган адиб сифатида ёд этиб, асарлари борасида ўз мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

 

 

 

 

 

 

 

11:29 / 2020-09-24
Success helper
Success warning