“АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ” МАВЗУСИДА ОЧИҚ ДАРС

“АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ” МАВЗУСИДА ОЧИҚ ДАРС

 2019 йил 16 декабрь куни “Молия иқтисодиёт” факултети 1-курс ММ-52 академгуруҳида “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси катта ўқитувчиси Л.З.Мирзаева томонидан “Автоматлаштирилган ахборот тизимлари ” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди.

 

 Очиқ дарс жараёнида ҳозирги кунда мамлакатимизда фаолият юритаётган корхона, фирма ва кўплаб соҳаларнинг иш-режаларини мувофиқлаштиришда, тезкор қарорларни ишлаб чиқиш, моддий ва молиявий ресурслар билан аниқ харакат қилиш орқали автоматлаштирилган ахборот тизимларининг энг катта самарадорлигига эришилиши, жамиятни ахборотлаштиришнинг замонавий даражаси иқтисодий объектларнинг турли-туман ахборот тизимларида энг янги техник, технологик, дастурий воситалардан фойдаланишни тақазо қилиниши ёритилди. Назарий ва амалий мисоллар асосида автоматлаштирилган ахборот тизимларининг афзаллик ва камчиликларига аниқ мисоллар келтирилиб маълумотлар аниқ ёритиб берилди.

 

 Дарс давомида ўқитувчи ва талабалар ўртасида интерфаол усуллар ёрдамида қизғин савол жавоблар олиб борилди. Очиқ дарсда ТАТУ “Ахборотда таълим тизимлари” кафедрасининг доценти, и.ф.н. С.Гаипназаров, “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедра профессор ўқитувчилари: доцент Ё.Илхомова, к.ўқит. М.Азизова, к.ўқит. Г.Джамалова ва к.ўқит.У.Асраевлар эксперт сифатида иштирок этдилар.

 

 Dars davomida o’qituvchi va talabalar o’rtasida interfaol usullar yordamida qizg’in savol-javoblar olib borildi. Ochiq darsda TATU “Axborotda ta’lim tizimlari” kafedrasining dosenti, i.f.n. S.Gaipnazarov, “Elektron tijorat va raqamli iqtisodiyot” kafedra professor o’qituvchilari: dosent Yo.Ilxomova, k.o’q. M.Azizova, k.o’q. G.Djamalova va k.o’q.U.Asrayevlar ekspert sifatida ishtirok etdilar.

 

 

19:00 / 2019-12-17
Success helper
Success warning