Адиблар хиёбонида “Абдулла Қаҳҳор ёд этиб” мавзусида маънавий- маърифий тадбир

Адиблар хиёбонида “Абдулла Қаҳҳор ёд этиб” мавзусида маънавий- маърифий тадбир

Жорий йилнинг 24 май куни Тошкент молия институти “Иқтисодиёт” факультети билан Адиблар хиёбонида “Абдулла Қаҳҳор ёд этиб” мавзусида маънавий- маърифий тадбир ташкил этилди.
 
Тадбирда Ёзувчилар юшмаси аъзоси, шоир Муҳаммад Сиддиқ ҳамда “Ёшлик” журнали бош муҳаррири, шоир Нурилло Чорилар меҳмон сифатида иштирок этдилар. Шоир Муҳаммад Сиддиқ адиб ҳақида қизиқарли маълумотларни сўзлаш билан бир қаторда ўз шеърий ижод намуналаридан ўқиб берди.



 

“Ёшлик” журнали бош муҳаррири, шоир Нурилло Чори эса адибнинг ижод йўли ҳақида сўзлаб бердилар. Ушбу маълумотлар талабаларимиз учун яна бир янгилик бўлди десак муболаға бўлмайди.
 

Факультетнинг 1-курс иқтидорли талабаси Жабборова Севинч ҳам адибнинг ҳаёти ва ижодига тўхталиб, “Бемор” ҳикояси ҳақида атрофлича маълумотлар берди.

16:12 / 2023-05-25
Success helper
Success warning