“Адиблар хиёбони”да Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 115 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

“Адиблар хиёбони”да Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 115 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

Абдулла Қаҳҳор ўзбек адабиётининг забардаст вакили, ёзувчи сифатида ўзбек тилини нозик ҳис этувчи ва унинг бой имкониятларидан маҳорат билан фойдаланувчи қаламкаш, том маънода, ўзбек ҳикоянавислигининг отасидир. Адиб асарларида миллатга самимийлик, меҳр, тилга бўлган улкан эътибор, миллий қадриятлар жўш уриб туради.

Ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган атоқли адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор ижодий меросининг ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасида Тошкент молия институтида ҳам қатор амалий ишлар қилинмоқда. 

Хусусан, жорий йилнинг 16 сентябрь куни пойтахтимизнинг сўлим “Адиблар хиёбони”да Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 115 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда Тошкент молия институти ректори Тўлқин Тешабаев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси Сирожиддин Саййид, Республика Манавият ва марифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо, адабиётшунос олима Ҳулкар Хамроева, институт профессор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбир аввалида “Адиблар хиёбони”да жойлашган Абдулла Қаҳҳор ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди ҳамда адибга ҳурмат бажо келтирилди.









Шундан сўнг тадбирнинг асосий қисми бошланди. Мазкур тадбирда сўзга чиққанлар атоқли адиб А.Қаҳҳорнинг улкан бадиий мероси, асарларининг нафақат ўша даврдаги, балки бугунги кундаги аҳамияти юқори эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди, ижодкор ҳақидаги хотираларни талаба-ёшлар билан баҳам кўришди.













А.Қаҳҳор асари асосида институт талабалари томонидан тайёрланган саҳна кўриниши, Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги 48-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган чиқишлар, “Молиячи гулшани” ашулла ва рақс ансамбли куй-қўшиқлари тадбир иштирокчиларида илиқ таассурот қолдирди, кўтаринки кайфият бағишлади.  







Бундан ташқари, шу ернинг ўзида адиб ҳаётига бағишланган китоблар, расмлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Тадбирда иштирок этганлар мазкур маънавий-маърифий кечани юқори кайфиятда, жуда савияли ташкил этилганлигига алоҳида урғу бериб ўтишди.



20:38 / 2022-09-16
Success helper
Success warning