Бизнес бошқарувида молиянинг ўрни
19 апрель куни «Бизнес бошқарувида молиянинг ўрни» мавзусида Иқтисодиёт кафедраси ва «Digital Finance» инкубация ва акселерация маркази ҳамкорлигида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Унда Марказий Осиёнинг биринчи рақамли ўйинчоқ ишлаб чиқарувчиси, «Ўйинчоқ қироли» Анвар Абдуқаюм талабалар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Мазкур семинар-тренинг давомида ҳозирги кунда Тойбола Тойс, Пуро Гелатериа, Афиет Донер Кебаб, Висаге Элеcтриc, ИТ Суппорт & Сервиcэ, Самтеч Мастербатчес каби брендлар муваффақияти сири ва молиявий кўрсаткичлари ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди. Талабалар учун бу йўналишдаги зарур маслаҳатлар ва кўникмалар тушунтирилди.
Семинар-тренингда талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.