“Энг яхши китобхон талаба – 2019”

“Энг яхши китобхон талаба – 2019”

2019 йил 29 май куни Тошкент молия институти Маънавият ва маърифат бўлими ҳамда Ўзбек ва рус тиллари кафедраси томонидан “Энг яхши китобхон талаба – 2019” кўрик танловининг якуний босқичи ўтказилди.

Танловда хайъат аъзоси сифатида Юнусобод тумани маънавият тарғибот маркази раҳбари Алишер Маҳкамов, Аброр Ҳидоятов номли драма театри актёрлари Пўлат Нурматов ва Шахло Ҳожиева, мураббийлар кенгаши раиси Умрзоқ Ражабов, Ахборот ресурс комплекси рахбари Алишер Васиев ва Нигора Ҳожиаҳмедовалар иштирок этдилар.

Тадбирни Тошкент молия институтининг Ёшлар билан ишлар бўйича проректори Фарҳод Муҳамедов кириш сўзи билан очиб берди.

Танловда талабалар Энг фаол бадиий асар тақдимоти, “Асарлардан яралган саҳна асари”, “Бадиий ижод” йўналишларда беллашдилар.

Қизғин тарзда бўлиб ўтган “Энг яхши китобхон талаба – 2019” кўрик танловининг якуний босқичида ғолиблар қуйидагича номинацияларда аниқланди:

 

  1. Энг фаол бадиий асар тақдимоти” танлови

1-ўрин Молия факультетининг ММ-11 гуруҳ талабалари Турсунова Азиза, Содиқова Дилдора - Михаил Булгаковнинг “Уста ва Маргарита” асари

2 -ўрин – Молиявий менежмент факультетининг М-70 гуруҳ талабаси Бутаев Достон - Пауло Коэлонинг “Алкимёгар” асари

3-ўрин – Солиқ ва суғурта факультетининг СТ-90 талабаси Бутабоев Жавлонбек- Пауло Коэлонинг “Алкимёгар” асари

II.“Асарлардан яралган саҳна асари” танлови

 

1-ўрин – Солиқлар ва суғурта факультети жамоаси - Нурулло Аббосхоннинг «Жайдари келин» асари;

2-ўрин - Менежмент факультети жамоаси - Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” асари;

2-ўрин - Молия факультети жамоаси - Гоголнинг “Ревизор” асари

3-ўрин – Ғазначилик ва давлат жамғармалари факультети жамоаси -Тоғай Муроднинг “Отамдан қолган далалар” асари

III.“Бадиий ижод” танлови

 

1-ўрин – Менежмент факультети талабаси М-70 Ғуломов Жавоҳир ўз ижодидан “Она” шеъри

1-ўрин – Молия факультетининг ММ-11 гуруҳ талабалари Ерниязова Шахноза, Бекимбетов Улуғбек -Михаил Булгаковнинг “Уста и Маргарита” романидан монологни ифодали ўқиш

1-ўрин – Солиқлар ва суғурта факультетининг СТ-61 талабаси Саломов Абдувосит - Ўктам шоирнинг “Она” монологини ифодали ўқиш

2-ўрин – Хисоб факультетининг ХБА-60 гуруҳ талабалари Саидов Нодиржон, Икромов Муҳаммадқодир - ифодали шеър ўқиш

3-ўрин – Ғазначилик ва давлат жамғармалари факультетининг ДБҒИ-60 гуруҳ талабаси Иноятов Мардонбек - ифодали шеър ўқиш

Ғолиб талабалар институт томонидан совғалар ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

 

16:41 / 2019-06-01
Success helper
Success warning