Собиқ Марказий банк раисидан мастер-класс

Собиқ Марказий банк раисидан мастер-класс

  2021 йил 18 март куни қатор йиллар Қозоғистон Республикаси давлат бошқаруви тизимида, хусусан 1999-2004, 2009-2013 йилларда Қозоғистон миллий (Марказий) банки раиси бўлиб ишлаган, айни вақтда Евроосиё тараққиёт банки бошқарув раиси маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Марченко Григорий Александрович иштирокида “Иқтисодиёт ўсишини рағбатлантиришда молия бозорининг роли” мавзусида мастер-класс ўтказилди.

 

   Г.А.Марченко 40 минутлик маърузаси давомида қуйидагиларга алоҳида тўхталиб ўтди:

- молия тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари;

- банк-молия тизимига аҳолининг ишончини ошириш ва шу орқали жамғармаларни иқтисодиётга йўналтириш;

- давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш ва лойиҳавий облигациялар муомаласини ташкил этиш орқали давлат бюджетига босимни камайтириш;

- суғурта, лизинг, фонд бозори инвестиция ва пай фондларини ривожлантириш орқали миллий инвесторлар учун қулай шарт-шароит яратиш ҳамда хорижий инвесторлар учун жозибадорликни ошириш ва бошқалар.

 

  Маъруза давомида халқаро тажрибалар ва уларнинг Қозоғистонда қўлланиш хусусиятлари ҳамда эришилган натижалар ҳам баён қилинди. Шунингдек, Ўзбекистонда молия соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга эътибор қаратилди.

 

  Тадбирнинг иккинчи қисми савол-жавоб тарзида ташкил этилди ва Григорий Марченко иштирокчиларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарди.

 

16:37 / 2021-03-18
Success helper
Success warning