Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси талабаларимиз учун очиқ маъруза ўтказди
2023 йил 6 декабрь Тошкент молия институтида "Меҳмон маърузачи – Guest Lecturer" дастури асосида Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Kim Hee-sangнинг очиқ маъруза дарси ташкил этилди.
Мазкур маъруза дарсида институт ректори Т.Тешабаев, жаноб Kim Hee-sang, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.
Элчи жаноблари талабаларимизга "Economic-financial aspects of korean-uzbek relations" мавзусида маъруза қилди. Дарс жараёни амалий мисоллар орқали қизиқ ва савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди. Хусусан, элчи жаноблари Ўзбекистон-Жанубий Корея ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик алоқалари тўғрисида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачи томонидан тўлиқ жавоб олди. Шу ўринда тадбир иштирокчилари мазкур очиқ дарс жуда қизиқ бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди ҳамда ўз вақтини аямасдан ташриф буюрган вазир жанобларига ўзларининг самимий миннатдорчилигини билдиришди.
Маъруза сўнгида жаноб Kim Hee-sangга сертификат ва эсдалик совғалари топширилди.