ИНСТИТУТ ТАЛАБАЛАР АЛМАШИНУВ ДАСТУРИ

ИНСТИТУТ ТАЛАБАЛАР АЛМАШИНУВ ДАСТУРИ

Тошкент молия институтининг бир гуруҳ талаба-ёшлари Малайзиянинг Бинарй университети билан имзоланган ҳамкорлик меморандумига асосан ушбу университетда “Accounting and finance” мавзусида 2019-йил 5-19 апрел кунлари 72 соатлик ўқув семинарида иштирок этдилар. Ўқув семинар машғулотлари Бинарй университетининг етук профессор-ўқитувчилари томонидан “Financial menegment” (Prof. Dr. Асиф Маҳбуб Карим), “Financial accounting” (Mr. Бипинчандра), “Entrepreneurship” (Adjunct Проф. Ҳуанг Соон Фоок) модуллари асосида олиб борилди.

Ўқув семинар сўнгида 2019 йил 18 апрел куни Бинарй университетида Тошкент молия институтининг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори, Dr. Ф. Мухамедов, Бинарй университети президенти Тан Сри Датo Prof. Жосепҳ Адаикалам, университет ректори Prof. Сулочана Наир, ТМИ Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи С.Авазходжаев ҳамда профессор-ўқитучилар иштирокида талабаларга ўқув семинарни муваффақиятли тамомлаганликлари тўғрисида сертификатлар топшириш маросими ўтказилди.

 

Empty

16:28 / 2019-04-23
Success helper
Success warning