«Икки авлод учрашуви»

«Икки авлод учрашуви»

Тошкент молия институти Оби-ҳаёт биноси анжуманлар залида 2008-2012 ўқув йилларида Тошкент молия институтида таҳсил олган битирувчилар билан «Икки авлод учрашуви» мавзусида маънавий-маърифий тадбир 2022 йилнинг 6 август куни бўлиб ўтди.





Тадбирда Тошкент молия институти фахрий профессори (институтнинг олдинги Касбий таълим факультети декани) Фатхулла Каримов, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор в.в.б. Ўктам Нарбаев, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, институт илмий-адабий маслаҳатчиси, шоир Бобур Бобомурод, институти Талабаларини турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлим бошлиғи Умурзак Раджабов, Ходимлар бўлими бошлиғи Лобархон Хайдарова, Солиқлар ва суғурта факультети декани Лазиз Зойиров, Иқтисодиёт кафедраси мудири (институтнинг олдинги Касбий таълим факультети декан муовини) Хуршид Асатуллаев, институт профессор-ўқитувчилари ва 2008-2012 ўқув йилларида институтида таҳсил олган собиқ битирувчилар иштирок этишди.



Учрашувда ҳаёти йўли ва фаолияти давомида эришган ютуқлари, мустақилликнинг ҳар қайси авлод тақдирига беқиёс таъсири, қадр-қиммати, ёшлар учун берилаётган имкониятлар, авлодлар ўртасидаги анъаналар давомийлиги ҳақида сўз борди.






Тадбир сўнгида, фахрий устозлар  Ватанга муҳаббат ва садоқат билан яшаш, унинг ривожига муносиб ҳисса қўшиш, асраб-авайлаш, келажакда барчага ўрнак бўладиган умр йўлига эга бўлиш борасида ўзларининг тавсияларини, маслаҳатларини бердилар.









«Икки авлод учрашуви» мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир собиқ битирувчилар билан очиқ ва самимий муҳитда ташкил этилди.

 

15:13 / 2022-08-10
Success helper
Success warning