Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф

Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф

   2020 йил 10 март куни гуруҳ мураббийи Исламова Т.Р. раҳбарлигидаги СТ-21 гуруҳ талабалари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрдилар.

 

   Талабалар И.А.Каримовнинг 80 йиллигига бағишланган кўргазма - бадиий портретлар кўргазмаси ва фотокўргазмалар, албомлар, қизиқарли асарлар, президентнинг шахсий ҳаётидан олинган фотосуратлар ва марҳумнинг ҳаёти ва фаолиятига оид бошқа материаллар билан танишдилар. Кўргазма И.Каримовнинг нафақат давлат арбоби, балки унинг инсоний фазилатлари - меҳр-оқибат, муҳаббат, инсоний ғоялар ва оилавий қадриятларини ҳам акс еттиради.

 

   Кўргазмадан сўнг талабаларга "Ислом Каримов - мустақил Ўзбекистонниг асосчиси" китоблари тақдим етилди.

 

11:14 / 2020-03-13
Success helper
Success warning