“Халқаро молия ва унинг долзарб масалалари” мавзусида очиқ дарс

“Халқаро молия ва унинг долзарб масалалари” мавзусида очиқ дарс

   2019 йил 7 май куни “Молия” кафедраси проф., и.ф.д. Атаниязов Жасурбек Хамидович томонидан “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факультетининг ХБА-72,73и гуруҳида (308-ўқув аудиториясида) “Халқаро молия ва унинг долзарб масалалари” мавзусида очиқ дарс машғулоти ўтказилди.

    Очиқ дарс давомида халқаро молиянинг моҳияти ва ривожланиш омиллари, жаҳон валюта тизими ва валюта бозори, тўлов баланси ва уни тартибга солишнинг асосий усуллари ҳақидаги маълумотлар талабалар эътиборига ҳавола этилди. Шунингдек, жаҳонда инвестициялар ҳаракати, жаҳон валюта бозори ва ундаги операциялар ривожланишига оид статистик кўрсаткичлар келтириб ўтилди. Очиқ дарс давомида замонавий педагогик ва ахборот технологиялари қўлланилди. Дарс якунида талабаларни қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб берилди ва барча талабаларга Ж.Атаниязов ўз муаллифлигида чоп этилган китоблардан совға қилди.

 

 

16:22 / 2019-05-10
Success helper
Success warning