Жанубий Корея Республикасининг ИНХА университети профессори Жоунг Ёунг Лее дан маҳорат дарси
2019 йилнинг 19 апрел куни институтнинг Банк иши факултети 3-16 ўқув аудиториясида Жанубий Корея Республикасининг ИНХА университети “Иқтисодиёт” департаменти профессори Жоунг Ёунг Лее “What can we learn from the Korean economic development?” мавзусида маҳорат дарс соатини ўтказди. Ушбу дарс соатида “Баҳолаш иши ва инвеститсиялар” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда “Молия”, “Банк иши” ҳамда “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факултетининг 60 нафардан ортиқ талабалари иштирок этдилар. Маърузачи дарс давомида Жанубий Корея Республикасининг қай тарзда жаҳон иқтисодиётида ўзининг нуфузига эга бўлганлиги ва бунда Ўзбекистон бой тажрибадан қандай йўллар орқали фойдаланиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрларини еғилганларга тушунтирди. Маҳорат дарси якунида “Баҳолаш иши ва инвеститсиялар” кафедраси мудири Э. Носиров томонидан меҳмонга ташриф учун миннатдорчилик сифатида эсдалик совғалари топширилди.