КАФЕДРАЛАРАРО ИЛМИЙ СЕМИНАР

КАФЕДРАЛАРАРО ИЛМИЙ СЕМИНАР

 2019 йил 24 декабрь куни Тошкент молия институтининг «Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт» кафедрасида кафедралараро илмий семинар бўлиб ўтди. Семинар 08.00.14 «Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари» ихтисослиги бўйича иқтисодиёт бўйича фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасини олиш учун учта номзодлар: Султанов Aкмал Обидович, Маннопова Элзара Торахановна ва Шермуҳамедов Бобур Aббосовичларнинг диссертация иши муҳокамалари бўлиб ўтди. Семинарда «Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт», «Олий математика, статистика ва эконометрика», «Менежмент» ва «Иқтисодиёт» кафедралари профессор-ўқитувчилари иштирок этди. Семинарда қуйидаги тадқиқотчилар маърузалар билан чиқишди.

 

 Султанов Aкмал Обидович «Cувдан фойдаланишда автоматлаштирилган ахборот тизимларини қўллаш самарадорлигини ошириш» мавзусида маъруза қилди.

 

 Маннопова Элзара Торахановна «Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини бошқариш самарадорлигини оширишда интеллектуал тизимлар (Тошкент давлат юридик университети мисолида)» мавзусида маъруза қилди.

 

 Шермуҳамедов Бобур Aббосович «Масофавий банк хизматлари ва банклараро ахборотларни ҳимоя қилиш» мавзусида маъруза қилдилар.

 

 

15:18 / 2019-12-27
Success helper
Success warning