“Карера куни” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

“Карера куни” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

    Мамлакатимизда ёшлар муаммоларига, хусусан, уларнинг иш билан бандлигига катта эътибор қаратилиб келинмоқда. Тошкент молия институтида жорий йилда бакалавр босқичининг 13 та мутахассислик йўналишларини тамомлаётган 1011 нафар битирувчи ва 12 та магистратура мутахассисликлари бўйича ўз таҳсилини тугатаётган 155 нафар магистрант ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва асосий иш берувчилар ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда 80 дан ортиқ бошқа ҳамкор корхона ва ташкилотлар иштирокида “Карьера куни” меҳнат ярмаркаси тадбири ўтказилди.

 

   Меҳнат ярмаркаси, мутахассислик кунига ташриф буюрган корхона ва ташкилотларга талабалар томонидан 1953 та шахсий маълумотлар топширилди ва айни дамда ҳужжатлар ўрганиш жараёнида. Маълумот ўрнида, мазкур институтни 2019-2020 ўқув йилида тамомлаган жами 970 нафар битирувчиларнинг 97 фоизи иш билан таъминланган.

 

  Мамлакатимизда ёшлар муаммоларига, хусусан, уларнинг иш билан бандлигига катта эътибор қаратилиб келинмоқда. Тошкент молия институтида битирувчи талаба-ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва асосий иш берувчилар ҳисобланган 80 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар иштирокида “Карьера куни” меҳнат ярмаркаси тадбири ўтказилди. Меҳнат ярмаркаси, мутахассислик кунига ташриф буюрган корхона ва ташкилотларга талабалар томонидан 1953 та шахсий маълумотлар топширилди ва айни дамда ҳужжатлар ўрганиш жараёнида. Маълумот ўрнида, мазкур институтни 2019-2020 ўқув йилида тамомлаган жами 970 нафар битирувчиларнинг 97 фоизи иш билан таъминланган.

 

 

15:38 / 2021-02-18
Success helper
Success warning