“Спорт ойлиги”га бағишлаб талабалар ўртасида ўтказилган “КУРАШ” мусобақаси
Куни кеча институт спорт мажмуасида спортнинг “КУРАШ” тури бўйича “Спорт ойлиги”га бағишлаб талабалар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада иштирокчилар 60-66-73-81-90-100 ва +100 кг вазнларда беллашдилар. Мусобақа “Олимпия” усулида ўтказилди. Муросасиз кечган мусобақа натижаларига кўра 1,2,3-ўринларни эгаллаган ғолиблар институт раҳбарияти ҳамда ижтимоий фанлар кафедраси томонидан дипломлар ва совғалар билан тақдирландилар.