Ш.Ғаниевнинг МКТ(БҲА)-90 гуруҳ талабалари билан ўтказган САЙЁР ДАРСИ
2020 йил 9 январь куни “Бюджет ҳисоби” фанидан дотц. Ш.Ғаниев бошчилигида сайёр дарс амалга оширилди. Ушбу сайёр дарс Тошкент молия институти “Бухгалтерия” ва “Режа-молия” бўлимида амалга оширилди. Бундан талабалар бюджет бухгалтериясида бўладиган жараёнлар билан танишдилар ва соҳа доирасида амалий маълумотларга ега бўлдилар. Талабаларга маълумотларни “Режа-молия” бўлими бошлиғи А.Норқулов (Ҳаражатлар сметаси ҳақида), бухгалтерия бўлимида фаолият юритувчи 1-тоифали бухгалтер З.Ибрагимова (Товар моддий заҳиралар ҳақида), ушбу бўлимдаги яна бир 1-тоифали бухгалтер З.Жумаева (Иш ҳақлари ва стипендиялари ҳисоби) ҳамда ҳисобчи А.Маматмуродовлар (Бухгалтерия маълумотларини ҳужжатларда акс эттириш тўғрисида) тақдим этдилар.
Мазкур сайёр дарсни талабаларга етказишда ўз ёрдамини берган “Режа-молия” ва “Бухгалтерия ҳисоби” бўлими ҳодимларига миннатдорчилик изҳор этамиз.