Малайзиянинг Мара технологиялари университети профессорлари Зарина Салеҳ (Zarina Salleh) ва Роҳана Нгаҳ (Rohana Ngah) томонидан Тошкент молия институти талабаларига маъруза машғулотлари ва маҳорат дарслари ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантиришнинг чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли ва 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли ҳамда 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сонли қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Малайзиянинг Мара технологиялари университети профессорлари Зарина Салеҳ (Zarina Salleh) ва Роҳана Нгаҳ (Rohana Ngah) 2019 йилнинг 12 апрелидан 24 апрелига қадар Тошкент молия институти талабалари учун “Менежмент”, “Халқаро менежмент” ва “Маркетинг” фанларидан “Bootstrap Marketing - Entrepreneurial Marketing Strategies for Small Business”, “International Management - Intercultural challenges”, “New Product Development- the MVP Challenge”, “Design Thinking – New Management Paradigm”, “Blue Ocean Strategy to Blue Ocean Leadership”, “Diversity Marketing- A Case Study in a Multiracial Country” мавзуларида маъруза машғулотлари, семинарлар ҳамда маҳорат дарслари ташкил этилди.
Шунингдек, ташриф давомида Тошкент молия институти ва Малайзиянинг Мара технологиялари университети ўртасида таълим, илмий-тадқиқот соҳаси ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талаблар алмашинув дастурлари бўйича ўзаро англашув меморандуми имзолаш, шунингдек, ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш бўйича келишиб олинди.