“Меҳр улашинг” акцияси доирасидаги ташриф

“Меҳр улашинг” акцияси доирасидаги ташриф

   Имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби чин инсоний туйғулар халқимизга хос олийжаноб фазилатлардан биридир. Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Меҳр улашинг” акцияси доирасида халқимизга хос ана шу олижаноб фазилатлар яна бир карра намоён бўлмоқда. Хусусан, “Меҳр улашинг” ва “Болага китоб совға қилинг” акциялари доирасида “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси катта ўқитувчиси А.Абдуллаев бошчилигида институтнинг Банк иши факультети КБИ-72-гуруҳ талабалари 2019 йил 22 май куни Юнусобод туманида жойлашган 87-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасига ташриф буюрдилар.

   Инсоннинг эркин фикрлаши, дунёқарашининг кенгайиши, ақлан етук бўлиши, маънавиятининг шаклланишида китобнинг ўрни ниҳоятда аҳамиятли эканлиги, китоб инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси ҳамда билим манбаи эканлигини инобатга олиб бу ерда таҳсил олаётган болаларга китоб совға қилинди.

   Ташриф давомида мактаб директори мазкур таълим муассасасида болалар учун яратилган шароитлар, уларнинг кунни мазмунли ўтказиш борасида мактабда амалга оширилаётган ишлар бўйича талабаларга ахборот бериб ўтди.

 

 

16:59 / 2019-05-23
Success helper
Success warning