Институтининг профессор-ўқитувчилари Ф.Хамидова, Ш.Аллаяров ва С.Eлмирзаевлар Россия Федерацияси Молиявий мониторинг Федерал хизмати Халқаро тармоқ институтининг иштирокчилари - университет ўқитувчилари учун, Молиявий мониторинг Халқаро ўқув-услубий марказида малака оширишди.

 22-26 апрел кунлари Москвадаги Молиявий мониторинг халқаро ўқув-услубий марказида Халқаро тармоқ институти иштирокчилари - Ўзбекистон вакиллари учун ўқув курслари ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон олий ўқув юртлари, жумладан Тошкент молия институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент ахборот технологиялари университети ва Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари қатнашдилар.

Ўқув курсининг тасдиқланган ўқув режаси асосида Росфинмониторинг федерал хизмати турли бўлимлари ва университет ўқитувчилари томонидан машғулотлар ўтказилди.

Барча тадбирлар натижаларига кўра иштирокчиларга муваффақиятли тамомлаганлик сертификатлари топширилди. Малака ошириш бўйича ҳисобот ва таклифлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментига, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ва институтининг Халқаро алоқалар бўлимига тақдим этилди.

10:27 / 2019-05-02
Success helper
Success warning