Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги

Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги

   2021 йил 5 февраль куни Тошкент молия институтида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти ҳамкорлигида мумтоз шеъриятнинг икки дарғаси Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ва Захириддин Мухаммад Бобурнинг 538 йиллиги муносабати билан «Назм ва наво» мавзусида адабий-бадиий тадбир ўтказилди.

  Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи ва шоир Хабиб Абдуназар, Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Лутфуллаев, Ўзбекистон халқ ҳофизи Оролмирза Сафаров, ёшлар билан ишлаш бўйича проректор в.б. Ўктам Норбоев, институт мураббийлар кенгаши Умрзоқ Ражабов, институт хотин қизлар кенгаши раиси Барно Нурмуҳамедова, Ўзбек ва хорижий тиллар кафедраси педагог ходимлари ҳамда институт талаба-ёшлари иштирок этишди.

  Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи ва шоир Хабиб Абдуназар ҳамда Ўзбек ва хорижий тиллар кафедраси профессори Нишонбой Ҳусановлар ўзбек адабий тилининг асосчиси, улуғ мутафаккир шоир Алишер Навоий ва ўз шеърларида бетакрор жозибани куйлаган шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси ҳақида маъруза қилишди. Тадбирнинг бадиий қисмида Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Лутфуллаев ва Ўзбекистон халқ ҳофизи Оролмирза Сафаровлар ҳамда “Сайқал” ашула ва рақс ансамбли созандалари иштирокида мумтоз қўшиқлардан иборат концерт дастури намойиш этилди.

  Тадбир сўнгида институт миқёсида ўтказилган “Назм ва наво” танловида иштирок этган энг фаол талабалар томонидан Навоий ва Бобурнинг ғазаллари ўқилди.

   Юқори савияда ўтказилган ушбу тадбир барчада катта таассурот қолдирди

_____________________________________ 

   Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий Таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4865 қарорида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида магистратура ва банк иши факултети хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан халқимизнинг онги ва тафаккури, бадиий маданияти тарихида бутун бир даврни ташкил этадиган буюк шахс, миллий адабиётимизнинг тенгсиз намоёндаси, миллатимиз ғурури Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланаётган кунларда 2021 йил 8 феврал куни Тошкент молия инситутида "Навоий зиёси" деб номланган шеърият кечаси бўлиб ўтди. Тадбирда Олий Мажлис депутати, “Дўстлик” ордени соҳибаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аьзоси Фарида Афруз, Ўзбекисстон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зилола Хужаниёзова, Олий мажлис депутати Навруз Ризаев, институт педагоглари ва талабалари иштирок этишди. Кечада Алишер Навоий хаёти ва ижоди тўғрисида сўз юритилди, газал ва рубоийлари тингланди. Умуман олганда шеърият кечаси мазмунли ўтди ва иштирокчиларда катта таасурот уйғотди.

 

14:15 / 2021-02-10
Success helper
Success warning