Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Бош Бошқармасига ташриф
2019 йил 26 апрель куни “Иқтисодиёт назарияси” кафедраси катта ўқитувчиси Н.Хасанхонова бошчилигида кафедранинг катта ўқитувчилари С.Абдулхалилова, Р.Каландаров, Г.Халикулова, Б.Турсуновлар ва “Банк иши” факультети КБИ-60,61 гуруҳ талабалари билан бирга Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Бош Бошқармасига ташриф буюришди.
Талабалар банк фаолияти билан ташиш баробарида банк ходимлари: “Пул муомаласи касса операциялари ва чакана амалиётлар” бошқармаси бошлиғи Ш. Атаджанов, “Кредит” бошқармаси бошлиғи ўринбосари З.Исматуллаев, “Валюта операциялари” бошқармаси бошлиғи Ш.Алимухамедовлар талабаларга банк фаолияти бўйича маъруза ўтишди. Маъруза давомида банк фаолиятига оид видеороликлар намойиш этилди. Маъруза қизғин савол-жабовлар билан ўтди.