Тарихимсан, такдиримсан, келажагимсан она тилим!
2020 йил 23 сентябрь куни Тошкент молия институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан она тилим!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Тошкент шаҳар ва Юнусобод тумани ҳокимияти вакиллари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, Ўзбекистон драма театри актёрлари ҳамда Тошкент молия институти педагог-ходимлари иштирок этдилар.