“Баҳолаш иши ва инвестициялар” кафедраси томонидан “Osborn Textile” хорижий корхонасида олиб борилган сайёр дарс

“Баҳолаш иши ва инвестициялар” кафедраси томонидан “Osborn Textile” хорижий корхонасида олиб борилган сайёр дарс

  2019 йилнинг 16 май санасида Тошкент молия институти “Баҳолаш иши ва инвестициялар” кафедраси томонидан “Osborn Textile” хорижий корхонасида сайёр дарс ташкил этилди. “Osborn Textile” хорижий корхонасига “Ғазначилик ва давлат жамғармалари” факультети декани У.Д.Ортиқов, кафедра профессор- ўқитувчилари ва БИЛМ-60 гуруҳи талабалари ташриф буюришди.

Сайёр дарс мобайнида «Баҳолаш иши ва инвестициялар” кафедраси мудири Э.И.Носиров дарсни ташкил этишдан асосий мақсад фан билан ишлаб чиқаришни интегрциясини таъминлаш, яъни мазкур хорижий корхонада “Баҳолаш иши ва инвестициялар” кафедрасини филиалини ташкил этиш, шунингдек, 1-курс “БИЛМ-60” талабаларини айнан мазкур корхонада ишлаб чиқариш жараёни қандай ташкил этилиши, корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти ва реал ишлаб чиқариш жараёни билан танишиш эканлигини таъкидлаб ўтди.

“Osborn Textile” хорижий корхонаси раҳбари Р.Норматов сайёр дарс иштирокчиларига корхона фаолияти ташкил этилиш тарихи ва бугунги кундаги ривожланиш стратегияси, корхонанинг молиявий-иқтисодий ҳолати, товарларни экспорт қилиш бозорлари ҳақида йиғилиш иштирокчиларига маълумотлар бериб, хозирда “Osborn Textile” хорижий корхонаси томонидан янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш юзасидан инвестицон лойиҳалар амалга оширилётгани, ҳамда экспорт хажми бўйича республикада етакчи хорижий корхоналардан бири эканлигини таъкидлаб ўтди. Жумладан, “Osborn Textile” хорижий корхонаси 100% хорижий сармоя иштирокидаги корхона бўлиб, 2007 йилда ташкил топгани ва ушбу корхонани Англия ва Туркия инвесторлари биргаликда бу фабрикани қурганлигини, ҳозирги кунга келиб бу фабрика 100% Туркия инвесторларига тегишли эканлигини қайд этди.

Ишлаб чиқарган маҳсулотлари асосан экспортга мўлжалланганлигини, маҳсулотнинг 70 % дан 95 % гача экспорт қилаётганлигини, хусусан ўтган 2018 йилнинг ўзида 26 та чет эл давлатларига махсулотлар экспорт қилинганли, корхонада хозирги кунда 1000га яқин ходимларни иш билан таъминлаётганлигини ва шу билан биргаликда хозирги вақтда малакали кадрлар, яъни молиячилар, иқтисодчилар, бухгалтерлар, экспорт ва импорт бўйича билимга эга бўлган мутахассисларга катта эхтиёжи борлигини ва бу ҳамкорлик келгусида иккала томонга ҳам фойдали бўлишини таъкидлаб ўтдилар.

“Ғазначилик ва давлат жамғармалари” факультети декани У.Д.Ортиқов корхонага ташриф талабалар учун хам тажриба дарси хам ишлаб чиқариш бўйича кўникма ва билимларга эга бўлиши, шунингдек талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиёти бўйича амалий билимларни егаллашларини таъкидлаб ўтди.

Корхона раҳбари Р.Норматов талабаларнинг хорижий корхона фаолиятига доир кўплаб саволларига жавоб бергач “Osborn Textile” корхонасида “Баҳолаш иши ва инвестициялар” кафедрасининг филиалини ташкил етиш фикрига розилик бериб ушбу розиликни шартномалар имзолаш орқали тасдиқлади ва иштирокчиларни корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти билан яқиндан танишишга таклиф қилди.

Ташкил этилган бундай сайёр дарслар талабаларнинг назарий олган билимлари янада мустаҳкамлашда, назария билан амалиётнинг узвий боғлиқлигини таъминлашда, амалиётдаги муаммоларнинг ечимини излашда ва уларни ҳал этишда муҳим аҳамият касб этиб, фанларни  қизиқарли ва жонли ўтишига ва у орқали талабаларимиз келажакда соҳада етук кадрлар бўлиб етишишига ёрдам беради.

 

пусто

 

 

18:17 / 2019-05-18
Success helper
Success warning