Полковник билан учрашув

Полковник билан учрашув

 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи полковник Азиз Тошпўлатов Тошкент молия институт талабалари ва туман ёшлари билан учрашди.

  Мулоқот давомида ИИББ бошқармаси томонидан пойтахтимизда ёшлар учун амалга оширилиб келинаётган ишлар юзасидан маълумот берилди. Шунингдек, тумандаги 2 нафар 16 ёшга тўлган фуқароларга замонавий ID фуқаролик паспорти топширилди. 

  Тадбир давомида ИИБ соҳасига қизиқувчи 1 нафар волонтёрни соҳада профилактика инспектори ёрдамчиси лавозимига ишга қабул қилиниши бўйича масъулларга тегишли кўрсатма берилди, тадбирда фаол иштирок этганлар талабалар полковник Азиз Тошпўлатов томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

11:09 / 2021-01-13
Success helper
Success warning