Тошкент молия институтида 2022 йил 21 январь куни «Ўзбекистон олий ўқув юртларида чет тилларни ўқитишнинг долзарб муаммолари» мавзусида Республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

Тошкент молия институтида 2022 йил 21 январь куни «Ўзбекистон олий ўқув юртларида чет тилларни ўқитишнинг долзарб муаммолари» мавзусида Республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

«Ўзбек ва рус тиллари» кафедраси томонидан «Ўзбекистон олий ўқув юртларида чет тилларни ўқитишнинг долзарб муаммолари» мавзусида Республика илмий-амалий конференция ўтказилди.

Конференцияни ТМИ ўқув ишлари бўйича проректори, иқтисод фанлари доктори, профессор С.У.Меҳмонов кириш сўзи билан очди.

С.У.Меҳмонов конференция иштирокчиларига миннатдорлик билдириб, ўз нутқида Тошкент молия институти 30 йил давомида Республикамиз иқтисодиёт ва молия соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича таянч ОТМ бўлиб келганини ва институт Республикамиздаги энг яхши бешта ОТМлар қаторига киришини ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти бўйича Республикада биринчи ўринда туришини таъкидлади.

Шунингдек, таълим ва тарбия масалаларида Республикамиз ва бошқа мамлакатлар олий таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясининг яққол кўрсаткичи эканини таъкидладилар. Турли даражадаги интеграция жараёни таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг ташкилий шакллари – бу дунёнинг барча мамлакатларини, жумладан, Ўзбекистонни ҳам босқичма-босқич қамраб олувчи тенденциядир.





Конференция ташкилий қўмитаси раиси, ТМИ илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор, иқтисод фанлари доктори А.Х.Исламкулов ўз сўзида мактабгача таълим муассасаси, мактаб, ОТМлар ҳамда Тошкент молия институтининг  ўз-ўзини молиялаштириш тизимига ўтишда узлуксиз таълимнинг роли  ва таълим жараёнига кредит-модул тизимини жорий этишни таъкидлаб ўтди.





Конференцияда British Councilнинг Ўзбекистондаги вакили, лойиҳалар бўйича менежери Н.Бегибоева иштирок этди.

British Councilнинг Ўзбекистондаги фаолияти, иштирок этиш имкониятлари ҳақида чамбарчас боғлиқ бўлган грантлар ва таълим дастурларида республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан таништирди.

Филология фанлари доктори, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг профессори Д.Г.Жуманова ўз маърузасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш нафақат битта таълим муассасаси, балки бутун таълим тизимининг вазифаси эканлиги ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Шу боис давом этаётган конференциянинг умумий мақсади – таълим сифатини ошириш, шу орқали фикр алмашиш, билим ва ўзаро ҳамкорлик учун майдон шакллантиришга қаратилган.

Конференцияда филология фанлари доктори, Боку Славян университети немис филологияси кафедраси мудири Севинч Тофиқ қизи Рзаева иштирок этди. У ўз нутқида немис тилини классик адабий асарлар асосида ўқитиш методикаси, ижтимоий-гуманитар соҳа – инсон ҳақидаги билимлар соҳаси, унинг маънавий, ахлоқий, маданий ва ижтимоий фаолияти ҳақида бир қатор фиклар билдирди.

Питирим Сорокин номли Сиктивкарский давлат университети вакили, доцент В.А.Мальцева «Россотрудничество» томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган бакалавриат, магистратура ва докторантура йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорлик, рус тилини ўқитиш марказини ташкил этиш ва қўшма тадқиқот ишларини олиб бориш юзасидан бир қанча таклиф билан чиқди.

Шунингдек, конференцияда ТМИ «Ўзбек ва рус тиллари» кафедраси доценти, фалсафа фанлари доктори, Н.Ҳусанов ва А. Сапаровлар  ҳам ўз маърузалари билан чиқишди.

Конференцияда амалий масалалар муҳокама қилинди ва олий таълим тизимида замонавий педогодик технологиялар, таълимнинг назарий муаммолари ҳамда олий таълим тизимини такомиллаштириш йўллари ҳақида музокаралар олиб борилди.


16:12 / 2022-01-22
Success helper
Success warning