ACCА - ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади
Тошкент Молия институти қошида ACCА - Сертификатланган дипломли бухгалтерлар халқаро ассоциацияси томонидан аккредитациядан ўтказилган ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади
Бугунги кунда Тошкент молия институти “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” таълим йўналиши бўйича мутахассис кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611- сонли “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида” қарори ижросини таъминлаш мақсадида институт қошида “Grant Thornton” аудиторлик компанияси ва Сертификатланган дипломли бухгалтерлар халқаро ассоциацияси (Аssociation of Chartered Certified Accountants — АССА) билан ҳамкорликда "International institute of finance and accounting" инновацион ўқув маркази ташкил этилди. Марказнинг асосий мақсади АССА халқаро дастури асосида ўқув жараёнини ташкиллаштириш, амалиётчи мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ва уларни халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлишини таъминлаш, тизимли равишда хўжалик субъектлари бухгалтерия ҳисоби ҳамда аудиторлик фаолиятига халқаро стандартларни жорий қилиш бўйича тадқиқотларни олиб бориш, ўқув адабиётлари услубий тавсиялар яратиш, ёш олимлар, мутахассислар иштирокида ўқув семинарлари, илмий-амалий конференциялар, давра суҳбатлари ташкил қилишдан иборат. Бундaн тaшқaри, марказда халқаро даражада тан олинган дастури асосида билим олган талабалар тaълим муассасасини тугaтгaнидaн кейин Буюк Бритaниянинг етaкчи бўлган Оксфорд Брукс Университетининг бухгалтерия йўналиши бўйича бaкaлaвр дaрaжaсини олиш имкониятига эга бўладилар.
Маркур марказни расмий очилишига бағишланган тадбир 2020 йил 23 июл куни онлайн кўринишида ЗООМ дастури орқали ташкил этилди. Тадбир Сертификатланган дипломли бухгалтерлар халқаро ассоциацияси (АССА) ва АТС International уюшмаси вакиллари, шунингдек Украина, Қозоғистон ва Марказий осиё бўйича вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги масъул мутахассислари, Ўзбекистон аудиторлар палатаси вакиллари, Тошкент молия институти профессор ўқитувчилари иштирокида ташкил этилди. Тадбир иштирокчилари томонидан марказ фаолиятини йўлга қўйилиши олий таълим муассасаларида бухгалтерия ҳисоби ва аудит фанлари бўйича дарс машғулотлари олиб борувчи ўқитувчилар, амалиётчи бухгалтерлар, илмий тадқиқотчиларни Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича билим ва кўникмага эга бўлиши, малака ошириши ва уларни халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлишлари учун катта қулайликлар яратилганлиги алоҳида қайд этилди.
Тадбир якунида тадбир иштирокчилари томонидан марказ фаолиятини ривожланишига мувоффақиятлар билдирилиб Тошкент молия институтида жорий йилнинг охиригача бўлган муддатда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишнинг устувор масалаларига бағишланган халқаро илмий-амалий ахамиятга эга бўлган халқаро конференция ташкил этишга келишиб олинди.