“Жиноятчиликка қарши кураш ва ёшлар тарбияси” мавзусида давра суҳбати
Тошкент молия институти ҳузуридаги 2-сонли ТТЖда "Жиноятчиликка қарши кураш ва ёшлар тарбияси" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда ёшлар ҳокимлиги ходими М.Суннатов, профилактика инспектори А.Қодиров, 2-сон ТТЖ педагоги С.Умаров, “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси ўқитувчилари Ж.Турсунов, М.Абдураимова, Г.Адиловалар иштирок этдилар. Суҳбат давомида талабаларга жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш юзасидан тушунчалар берилди.