“Teaching vocabulary” мавзусида мастер-класс

“Teaching vocabulary” мавзусида мастер-класс


Тошкент шаҳри Юнусобод тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 43 та умумий ўрта таълим мактабларининг инглиз тили фани ўқитувчилари учун Тошкент молия институти Хорижий тиллар кафедраси мудири Ф.Саидова ҳамда катта ўқитувчиси Ш.Хамраевалар томонидан “Teaching vocabulary” мавзусида мастер-класс ўтказилди. 








Тадбир 2022 йил 22 апрель куни Тошкент молия институти А бино 1-маърузалар залида бўлиб ўтди. Мастер-классда Юнусобод туманида жойлашган 43 та умумий ўрта таълим мактабларининг барча инглиз тили фани ўқитувчилари иштирок этишди. 







Тадбирда Ф.Саидова ҳамда катта ўқитувчиси Ш.Хамраевалар хорижий тил таълимида энг долзарб масалалардан бири бўлган луғатни ўқитишнинг замонавий усулларини ёритиш учун ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда педагогик методикалардан унумли фойдаланиш ҳақида батафсил маълумотлар мисоллар ёрдамида тушунтирилди. Мастер-классга ташриф буюрган педагог-ходимлар ўзларининг қизиқтирган саволларига  жавоб олишди.

 

20:58 / 2022-04-22
Success helper
Success warning