МЧЖ Tехнопарк вакиллари ва Тошкент молия институти Молия факультети талабалари иштирокида учрашув ташкил этилди

МЧЖ Tехнопарк вакиллари ва Тошкент молия институти Молия факультети талабалари иштирокида учрашув ташкил этилди

Барчамизга маълумки, 2021 йилнинг 18 май куни Тошкент молия институти ва "Технопарк" МЧЖ ўртасида таълим, фан соҳасида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини ривожлантириш, талабалар амалиёти ва стажировкаларни ташкил этишга қаратилган профессионал таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, корхонада институт талабаларининг амалиёт ва стажировкаларини ташкил этиш ва институт битирувчиларини иш билан таъминлаш мақсадида  хамкорлик меморандуми имзоланган эди.

Мазкур меморандумда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 23 ноябрь куни "Технопарк" МЧЖ вакиллари ва
Тошкент молия институти Молия факультети талабалари иштирокида учрашув ташкил этилди. 


Мазкур учрашувда "Технопарк" МЧЖ вакиллари талабаларга корхонанинг умумий фаолияти, корхонада ишга жойлашиш тартиблари, корхонадаги меҳнат ва маиший-маданий шарт-шароитлар, корхонанинг кадрларга бўлган эҳтиёжлари, иш ҳақи миқдорлари ҳамда корхонада талабалар амалиётни ташкил этиш ҳақида маълумотлар беришди ва талабаларни "Технопарк" МЧЖ га ишга таклиф этишди.

Мазкур тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар жавоблар олишди ва “Технопарк” МЧЖ вакиллари томонидан ишга жойлашиш борасида қизиқарли таклифлар олишди.





18:03 / 2021-11-24
Success helper
Success warning