Ўзбекистон Республикаси банк тизимида Ислом банк хизматларидан фойдаланиш ҳолати

Ўзбекистон Республикаси банк тизимида Ислом банк хизматларидан фойдаланиш ҳолати


21 ноябрь куни «Трастбанк» ХАБда Тошкент молия институти «Халқаро валюта-кредит муносабатлари» таълим йўналиши талабалари учун семинар-тренинг ўтказилди. Тадбирда молиявий хизматлар маркази ўринбосари С. Игамбердиев иштирок этди.
 



Тадбир давомида Ислом молиясининг асосий хусусиятлари, Ислом молиявий маҳсулотлари, жумладан мурабаҳа, мушарака, мудараба ва такафулнинг моҳияти, жаҳонда Ислом молияси ривожланишининг замонавий ҳолати ҳамда Ўзбекистон Республикаси банк тизимида Ислом банк хизматларини кўрсатиш амалиёти борасида тушунчалар берилди.


Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар. Семинар-тренинг талабаларнинг Ислом банк иши соҳасидаги билимларини ошириш ва тижорат банкларида Ислом дарчаларини ташкил этишнинг роли ҳақидаги билимларини янада бойитишга хизмат қилди.

10:30 / 2022-11-22
Success helper
Success warning