ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ ВА УРАЛ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ САМАРАЛИ ҲАМКОРЛИГИ

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ ВА УРАЛ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ САМАРАЛИ ҲАМКОРЛИГИ

2019 йил 1 май куни ТМИ ректори Улуғбек Азизов, ўқув ишлари бўйича проректор Ислом Кўзиев, кафедра мудирлари Акром Омонов ва Зафар Умаровларнинг УрДИУ Молия ва ҳуқуқ институти директори Максим Марамигин билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув 2018 йилда ТМИ ва УрДИУ ўртасида имзоланган меморандум доирасида ўтказилди.

Учрашувда ТМИ ва УрДИУ нинг журналларда илмий мақолаларни чоп этиш, ўқув қўлланма ва дарсликларни тайёрлаш, шунингдек, илмий мақолалар чоп этишда ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Максим Марамигин магистратурага оид таълим дастурларини тайёрлашда ҳамкорлик қилишни таклиф қилди.

Томонлар яқин истиқболга мўлжалланган йўл харитасини тузишга келишдилар.

 

 

17:39 / 2019-05-04
Success helper
Success warning