Тошкент молия институтида UNCTADнинг бизнесга кўмаклашиш дастури (EMPRETEC) доирасида ҳамкорлик янада ривожлантирилади
Ўзбекистон Республикасининг БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий миссияси кўмагида Тошкент молия институтининг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Н.Обламурадов ва кафедра мудири Ж.Атаниязов Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (UNCTAD)да бўлишди.
Унда институтимиз вакиллари Инвестициялар ва тадбиркорлик бўйича инвестиция сиёсатини таҳлил қилиш бўлими бошлиғи Чантал Дупасқуиер билан учрашишди.
Учрашув жараёнида профессор-ўқитувчиларнинг инвестицион сиёсат борасидаги илмий-тадқиқотларини амалга оширишга кўмаклашиш, уларнинг малакасини ошириш, Wорлд инвестмент репорт, Инвестмент полиcй ревиеw каби муҳим нашрларни олий таълим соҳасида кенг қўллаш, UNCTADнинг бизнесга кўмаклашиш дастури (EMPRETEC) доирасида ҳамкорликни ривожлантириш, ҳамкорликда илмий анжуман ҳамда семинар-тренинглар ташкил этиш, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш юзасидан маслаҳат-учрашувларини ўтказишга қаратилган масалалар муҳокама этилди.