МОЛИЯВИЙ-ИҚТИСОДИЙ ИНТЕГРАЦИЯ: АСОСИЙ ТАВАККАЛЧИЛИКЛАР
УрДИУда “Молиявий менежмент” кафедраси томонидан “Молиявий-иқтисодий интеграция МДҲ ва Евроиттифоқ мамлакатлари хўжалик юритувчи субъектлар инвестицион фаоллигини таъминлаш воситаси сифатида” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатини УрДИУ “Молиявий менежмент” кафедраси мудири доцент Элина Зокирова модератор сифатида олиб борди. Давра суҳбати иштирокчилари сифатида Евроиттифоқда бизнес қийматини баҳоловчиси ва Жилинский университети профессори Ян Подгорский (Словакия), Тошкент молия институти, сиртқи бўлим бошлиғи Олим Астанакулов(Ўзбекистон), HR-бўлими бошлиғи, Л.Н.Гумилев номидаги ЕМУ иқтисодиёт ва тадбиркорлик кафедраси профессори Ольга Лашкарева(Қозоғистон), УрДИУ узлуксиз таълим институти директори Екатерина Ялунина, УрДИУ, оммавий ҳуқуқ кафедраси мудири Денис Гончаров, “Деловая практика” МЧЖ директори муовини Ульяна Пермякова, Свердловск вилояти тадбиркорларни қўллаб қувватлаш жамғармаси микромолиялаштириш департаменти бош мутахассиси Екатерина Шеина, “Рефтинская” фабрикаси молиявий директори Алексей Паюсов, УрДИУ магистранти Полина Веселухина иштирок этдилар. Экспертлар молиявий-иқтисодий интеграция соҳасидаги 2018 йил учун халқаро жуғрофик лойиҳалар ва молиявий оқимлар ўзгариши, 2018 йил учун ҳалқаро молиявий институтлар фаолияти тараққиёти даврида эришилган натижалар ҳамда молиявий – иқтисодий интеграция соҳасидаги асосий таваккалчиликлар каби муаммоларни муҳокама қилдилар. Манба:http://www.usue.ru/novosti/finansovo-ekonomicheskaya-integraciya-osnovnye-riski/