“Ёш ғазначи” илмий тўгарагидаги навбатдаги машғулот

“Ёш ғазначи” илмий тўгарагидаги навбатдаги машғулот

     “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик иши” кафедраси қошида ташкил этилган, Г.Касимова ва Д.Ташмухамедова раҳбарлигида фаолият юритувчи “Бюджет назоратчи” ва “Ёш ғазначи” илмий тўгарагида навбатдаги машғулот ўтказилди.

 

     Ушбу илмий тўгарак машғулоти аввалгиларидан ажралиб турди. Чунки унда Тошкент молия институти ўқув ишлари бўйича проректор, и.ф.д., проф. А.Ж.Туйчиев иштирок этиб, “Ғазначилик тизимининг тарихи ва давлат бюджети ғазна ижросининг долзарб муаммолари” мавзусидаги маъруза билан қатнашди.

 

     Мавзуни ёритишда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ғазна ижроси бўйича назарий маълумотлар келтирди, ғазначилик тизимига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштирилиши ва ғазначиликда давлат молиявий назоратининг аҳамиятини ошириш тўғрисида гапирди.

 

     Шунингдек, А.Туйчиев талабаларнинг дарсдан ташқари кутубхонада китоб ўқишлари ва мустақил таълим билан шуғулланиши муҳимлиги тўғрисидаги фикр-мулоҳазалар билдирди.

 

 

14:34 / 2019-12-18
Success helper
Success warning